Спорт | 20:10 / 20.11.2017
10017
1 дақиқада ўқилади

«Пахтакор» легионери «Насаф»га қарши ўйинда жиддий жароҳат олди

«Пахтакор»нинг бразилиялик легионери Тиаго Безерра «Насаф»га қарши учрашувда тўпиғидан жароҳатланган.

«Пахтакор» матбуот хизмати хабарига кўра, ўйиннинг иккинчи бўлимида рақиб футболчиси тўп учун курашда унинг оёғи устига тушгани сабабли Тиагонинг тўпиғи ёрилган. Шунга қарамай, у ўйин охиригача беллашувни давом эттиришга қарор қилган. 

Ўтказилган тиббий кўрик натижасида Безерранинг камида икки ҳафта гипсда юриши кераклиги ҳақида қарорга келинган. Шундан сўнг у яна машғулотларга қайтиш имкониятига эга бўлади. 

Мавзуга оид