Ўзбекистон | 20:55 / 21.11.2017
13052
2 дақиқада ўқилади

Интернет орқали халқаро тўловларми? Энди бунинг ҳам ечими бор

Фото: Агробанк

Бугунги кунда ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасида тижорат банкларининг интернет орқали жорий этилаётган замонавий интерфаол хизматларидан фойдаланиб, узоғимиз яқин, мушкулимиз осон ечим топмоқда. 

Буни “Агробанк” томонидан пластик карталар билан ишлаш тизимида замонавий интерактив хизмат турларини ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ижобий ишларда ҳам яққол кўришимиз мумкин. Мазкур банк жамоаси янгидан янги инновацион хизмат турларини амалиётга татбиқ этиб, мижозлар ва аҳолига қулайлик  яратиш мақсадида доимо изланишда. Бу эса албатта, ўз самараларини бермоқда.

Банкнинг конверсион карталарига эга бўлсангиз, интернетдаги харид учун тўловни қандай амалга ошириш ҳақидаги саволни мутлақо унутасиз. Энди хоҳ уйда, хоҳ ишда бўлсин, интернет тармоғи ишлаб турса кифоя. Ҳисобни тўлдиришнинг усули аҳамиятсиз. Яъни бунинг учун UzCARD пластик картадаги ёки нақд пул маблағидан фойдаланишингиз мумкин. Конверсион картага маблағни ўтказиб, интернетдаги харидларни АҚШ долларида тўлаш имкониятига эгасиз. 

Шуни унутмангки, “Агробанк” жамоаси  учун энг муҳими – аҳоли ва мижозларга қулайлик яратишдир.

📞 (+998 71) 202 80 08 / 11193, 11195

Агробанк янгиликларини Telegram-каналимизда кузатиб боринг!

Мавзуга оид