Ўзбекистон | 19:25 / 21.11.2017
7496
3 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда аввал хусусийлаштирилган фаолият юритмаётган корхоналар тикланмоқда 

Фото: ЎзА

Маълум қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 23 февралда қабул қилинган ПҚ-2796-сонли қарорига мувофиқ, жойларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари бошчилигида Идоралараро комиссиялар тузилган ва ушбу комиссияларнинг ишчи органи сифатида Давлат рақобат қўмитаси ҳудудий органлари белгиланган. 

Давлат рақобат қўмитаси ахборот хизматининг хабар беришича, Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган хатлов натижасида 114 та аввал хусусийлаштирилган ва бўш турган объект аниқланди. Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасидаги бўш турган объектларнинг 53 таси негизида инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу лойиҳалар бўш турган корхоналарни фаолиятини тикланишига туртки бўлмоқда. Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш доирасида 67,6 млрд. сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиши ва 534 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Бугунга қадар республикада 9 та корхона фаолияти қайта тикланиб, 34 та қўшимча ишчи ўринлари барпо этилди. Мазкур корхоналарни ишга тушириш учун 1 310,0 млн. сўмлик сармоялар киритилди. 

Жумладан, Нукус шаҳри, Тўрткўл гузарида жойлашган  “Нукус Реммаш” МЧЖга тегишли бино ва иншоотлар, Нукус шаҳри, Досназаров кўчаси, 56-уйда жойлашган “ДИАН ПЛАСТ” МЧЖга тегишли «Гоззал» хизмат кўрсатиш биноси, Нукус шаҳри, Қорақалпоғистон кўчаси 15-уйда жойлашган “Остен” МЧЖга тегишли Универмаг биноси, Хўжайли туманида жойлашган "Ибрахим Қудрати Хайбат“ МЧЖга тегишли аввалги АООТ “Хожейли сут” биноси, Кегейли тумани, Халқабад гузарида жойлашган бўш турган бино, Беруний тумани, «Шимом» ОФЙда жойлашган "Қият" МЧЖ га тегишли бино ва иншоотлар, Тахтакўпир тумани, «Айдын жол» МФЙ, Бердақ кўчасида жойлашган “Борши” ОКга қарашли «9-сонли Босмахана» иморати негизида замонавий хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш объектлари ишга тушди.

Масалан, Нукус шаҳри, Тўрткўл гузарида жойлашган “Нукус Реммаш” МЧЖга тегишли бино ва иншоотлар негизида 32,0 млрд. сўм миқдорида киритилган сармоя эвазига телевизор ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бунда 100 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди. Корхона йилига 150 минг дона телевизор ишлаб чиқариш қувватига эга.

Мавзуга оид