АҚШнинг алоқа бўйича комиссияси интернетни йўқотиб юбормоқчи
АҚШда Алоқа бўйича федерал комиссия интернетни, у яратилганидан бери қандай кўринишда бўлса, шу тарзни йўқотиб ташламоқчи. Трамп томонидан лавозимига тайинланган Ажит Пай раҳбарлик қилаётган комиссия айни вақтга қадар интернетнинг нейтраллиги принципини йўқ қилувчи қонунлар тўпламини таклиф этмоқда, деб хабар берди Popular Mechanics.
Бутунжаҳон тармоғи асосларидан бири – тармоқ нейтраллиги принципи бўлиб, унга кўра провайдерлар тармоқнинг маълум бир иштирокчиларига кўпроқ эътибор қаратмайди. Яъни маълумот провайдер хоҳиш-истагидан қатъи назар бир хилдаги тезлик билан берилади. Шу билан бирга, Америкадаги йирик провайдерлар - AT&T, Comcast ҳамда Verizon бу принципдан воз кечишни таклиф қилмоқда.
Бу фойдаланувчиларнинг ўз провайдери тижорий манфаатларига қарамлигини келтириб чиқариши мумкин. Тасаввур қилинг, агарда "ВКонтакте"да сизда "Фейсбук"ка нисбатан анча секинроқ юкланса. Бундан ташқари, бу қонун интернетнинг ўтказиш имкониятини камайтириб, провайдерларга маълум сайтларга киришни тақиқлаш имконини беради. Провайдер худди шундай йўл билан қандайдир қидирув тизими ёки оқим сервисига кўпроқ эътибор қаратиши мумкин, ҳамда мижозларда бу билан қўшилишдан бошқа имкон қолмайди.
Ўз навбатида, провайдерларнинг айтишича, тармоқ нейтраллиги принципи уларни нархларни оширишга мажбурлайди, сабаби трафик миқдори доимий равишда ошади, улар эса назоратни ушлаб тура олишмайди. Нима бўлган тақдирда ҳам қонунлар тўпламининг қабул қилиниши интернетни бутунлай ўзгартириб юборади, ва у ҳозиргидек бўлмайди.
Мавзуга оид
21:08
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:14
Украина ATACMS билан Россия ҳудудларига зарба бериши мумкин. Бу нимани ўзгартиради?
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05 / 17.11.2024