Спорт | 19:09 / 22.11.2017
9917
2 дақиқада ўқилади

Чапақайлар нега спортнинг баъзи турларида жуда кучли экани айтилди

Фото: Newsweek

Олимлар нима учун спортнинг баъзи турларида чапақайлар кўп эканига аниқлик киритишди – ҳамма гап шундаки, чапақайлик ўйинчилардан тез ҳаракатлар талаб этилувчи спорт турларида катта устунлик беради, сабаби унинг хатти-ҳаракати рақиб учун кутилмаган бўлиб чиқади. Хулосалар Biology Letters журналида келтирилган.

Чапақайлар аҳолининг 10-13 фоизини ташкил этади. Шу билан бирга, бейсболдаги питчерлар ўртасида чапақайлар улуши 30 фоиздан ортиқни ташкил этса, бадминтонда тахминан 13 фоизга тенг. Аёллар спортида ҳам шунга ўхшаш кўрсаткичлар – чапақайлар стол теннисидаги ўйинчилар орасида 19 фоизга тенг, бироқ сквош, бадминтон ҳамда оддий теннисда ўйинчиларнинг фақат 8-8,4 фоизини ташкил этади.

Тадқиқотчилар рақибларнинг тўпга зарба бериши ўртасидаги вақт ва бошқа жиҳатларни ўрганиб чиқиб, тўп билан ҳаракатлар ўртасидаги энг қисқа вақт – бейсбол ҳамда стол теннисида эканини аниқлашди. Спортнинг қолган турлари эса нисбатан енгилроқ бўлган.

Иш муаллифларининг хулосасига кўра, чапақайлар спортнинг бу турларида рақиблари ҳаракатни олдиндан била олмаслиги ва унга тайёргарлик кўра олмаслиги туфайли муваффақият қозонишади. Олимлар ўнг қўлда ўйнайдиган спортчиларга чапақайлар билан кўпроқ куч синашишни маслаҳат берган.

Мавзуга оид