Жамият | 08:25 / 22.11.2017
14983
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда “Ласетти” аввал пиёдани уриб юборди, кейин дўконга бориб урилди
2017 йил 19 ноябрь куни соат 05:00ларда, Яшнобод тумани, Фарғона йўли кўчасида жойлашган “Азимов” ХК дўкони қаршисида, ҳайдовчи – 1990 йилда туғилган эркак киши “Ласетти” русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, пиёдани уриб юборган. Шундан сўнг руль бошқарувини йўқотиб, дўконнинг деворига урилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
Мазкур йўл транспорт ҳодисаси натижасида пиёда – 1988 йилда туғилган эркак киши “ўнг болдир суягининг синиши” ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.
Ҳайдовчи “бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши” ташхиси билан ТТА-2 га олиб борилган.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024