Фан-техника | 19:00 / 23.11.2017
15387
1 дақиқада ўқилади

Немис кимёгарлари кўринмас либос учун материал ишлаб чиқишди

Фото: Shutterstock

Немис олимлари кашф қилган метаматериал материянинг одатдаги шаклидан фарқли равишда нафақат юқори босимга дош беради, балки унинг таъсирида кенгаяди. 

Метаматериаллар деб табиатда учрамайдиган объектларга айтилади. Уларнинг хусусияти унинг таркибини ҳосил қилувчи элементлар хусусияти билан бирга, сунъий равишда синтезлаштирилган даврий тузилмасига ҳам боғлиқ бўлади. Олимлар табиий матрицадан, унга турли даврий тузилмаларни киритиш орқали ўзлари истаган, тузилмалар ҳажми, шакли, тузилмаларнинг матрицадаги такрорланиш даврийлиги улар белгилаганидек бўлди. 

Синтезлаштирилган метаматериаллар технологик жиҳатдан эришиш мушкул бўлган ёки табиатда учрамайдиган физик хусусиятларни намоён этади. Хусусан, метаматериаллар ноодатий хусусияти билан ёруғликни салбий синдирувчи кўрсаткичга эга бўлиши мумкин. Ундан эса, 3 ҳадли жисмларни яшира оладиган либосни тикса бўлади. 

Олимларнинг тадқиқоти ҳақида Physical Review X журнали мақола чоп этиши режалаштирилган.  

Мавзуга оид