Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нотариуслар маҳаллаларга чиқиб аҳолига хизмат кўрсатишни бошлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 15 ноябрь куни мамлакатда ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд бўлган муаммолар ва уларни ҳал этиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида фирибгарлик жиноятларининг олдини олиш мақсадида нотариал тизимидаги бюрократизм ва сансоларлик ҳолатларига чек қўйиш, маҳаллаларга чиқиб нотариал хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш тўғрисида кўрсатма берилган эди.
Мазкур топшириқ ижроси юзасидан Тошкент вилоятида фаолият юритаётган 73 нафар нотариус мавжуд 1.007 та маҳалла фуқаролар йиғинига бириктирилди. Бу ҳақда Тошкент вилоят адлия бошқармаси KUN.UZ сайтига хабар бермоқда.


Улар томонидан маҳаллаларга чиққан ҳолда аҳоли билан учрашувлар ўтказилиб, қарз шартномасини нотариал расмийлаштириш тартиби, унинг афзаллиги ва ҳуқуқий оқибати юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, фуқаролар томонидан қарз шартномасини расмийлаштириш юзасидан мурожаатлар бўлган тақдирда, маҳалла фуқаролар йиғинининг ўзида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда нотариал ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 18 – 22 ноябрь кунлари Бекобод, Бўка, Қибрай, Зангиота, Оққўрғон, Чиноз ва Янгийўл туманларида ҳамда Нурафшон, Оҳангарон, Янгийўл шаҳарларидаги 22 та маҳалла фуқаролар йиғинида нотариуслар томонидан 800 нафардан зиёд фуқаро иштирокида учрашувлар ўтказилди.


Бу борадаги ишлар ҳудудларда давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
11:20 / 22.06.2026
Бўстонлиқда каналга тушиб кетган икки боладан бирининг жасади топилди
21:23 / 20.06.2026
Қибрайда автомобилда қизларга уятсиз ҳаракат қилган йигитлар 5 суткага қамалди
16:47 / 19.06.2026
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
08:45 / 16.06.2026