Жаҳон | 07:50 / 24.11.2017
8055
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Жанубий Кореяга F-22 қирувчи самолётларини сафарбар этади

Фото: Reuters

Америка Қўшма Штатлари Жанубий Кореяга 6та F-22 Raptor жанговар қирувчи самолётларини ташлайди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги. Улар ҳарбий ўқув машғулотларида иштирок этади.

«АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг F-22 қирувчи самолётлари 4-8 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган Vigilant Ace машғулотларида қатнашиш учун келади», — деган Жанубий Корея мудофаа вазирлиги расмий вакили. 

Yonhap янгиликлар агентлигига кўра, бу машғулотларда биринчи маротаба 6 та F-22 қирувчиси қатнашмоқда. 

Vigilant Ace машғулотлари икки йилда бир марта ўтказиладиган икки томонлама ҳарбий машғулотлардир. 

Аввалги ўқув машғулотларида 16,000 америкалик ҳарбий хизматчиси қатнашгани таъкидланади. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид