Facebook ва Airbus интернет тарқатувчи учувчисиз қурилмалар устида ишламоқда
Facebook ва Airbus Халқаро электроалоқа иттифоқида частоталар спектрини ошириш имконига биргаликда эришиш ва халқаро авиацион қоидаларга тузатишлар ишлаб чиқиш мақсадида бирлашди, деб ёзади Flight Global.
Бир қараганда, ижтимоий тармоқлар платформаси ва аэрокосмик техника ишлаб чиқарувчиси ўртасида қандай боғлиқлик бўлиши мумкин деб ўйлаш мумкин, бироқ уларнинг иккиси ҳам қуёш батареяларида ишловчи автоном ҳаво тизимларини яратади. Оддий қилиб айтганда, 21.3 км баландликда учувчи автоном бошқарувли қурилмалар чекка ҳудудларда кенг қамровли интернет тарқатади.
Airbus компанияси тўхтовсиз парвоз қилиш бўйича рекорд ўрнатган (14 кун) Zephyr UAV номли Т-сифат думли учувчисиз қурималар синовларини ўтказмоқда.
Бу вақт ичида Facebook компанияси Aquila UAV учувчисиз қурилмасининг икки муваффақиятли парвози ҳақида расман эълон қилди. Парвозлар ердан кўплаб диспетчерлар, учувчилар ва муҳандислар томонидан бошқарилмоқда. Қурилма атиги 130 км/с тезликда парвоз қилмоқда, бу энергия тежаш учун махсус белгиланган тезлик. Тахминларга кўра, Aquila 90 кунгача қўшимча зарядсиз парвоз қилиб, 40-80 км кв радиусда 30 Гб/с'дан ортиқ тезликда кенг тармоқли интернет тарқатиши мумкин.
"Биз сохта сунъий йўлдошлар учун частоталар спектрини ошириш, халқаро авиация қоидаларига тузатишлар таклиф қилиш ва чекка ҳудудларда интернет тарқатиш учун HAPS айни муддао эканини исботлаш мақсадида Airbus билан бирлашдик", - деб ёзади Facebook.
Режага кўра, улар 2019 йилнинг октябрига белгиланган Жаҳон радиокоммуникация конфренциясида ўз ғоялари маҳсулини намойиш қилишади.
Мавзуга оид
19:42 / 22.10.2024
Facebook ва Instagram машҳур инсонлардан фойдаланилган реклама фирибгарлигига қарши курашади
13:53 / 22.10.2024
Мета бепул овқатланиш купонларига маиший буюмлар харид қилган ходимларни ишдан бўшатди
13:29 / 19.10.2024
Boeing’дан ва Airbus’гача: Дунёнинг энг йирик авиасозлик компаниялари
23:24 / 12.10.2024