Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Шавкат Мирзиёев ва Зироатхон Мирзиёева Корея миллий музейида
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея президенти Мун Жэ Ин ҳамроҳлигида Сеул шаҳридаги Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюрди. Корея президенти матбуот хизмати ушбу ташриф суратларини тақдим этди.










Мазкур музей Жанубий Кореянинг энг йирик тарихий ва маданий марказларидан бири ҳисобланади. 1945 йил асос солинган музей учун 2005 йил ўзига хос меъморий ечимга эга замонавий бино барпо этилган.
Осиёда энг йирик, дея эътироф этиладиган ушбу музей кўлами жиҳатидан дунёда олтинчи ўринда туради. Музейда 220 мингдан ортиқ тарихий, бадиий, археологик ва бошқа экспонатлар мавжуд.
Шавкат Мирзиёев музей бўлимлари ва экспонатлари билан танишди. Маданий-гуманитар соҳада икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтириш юзасидан келишиб олинган.
Мавзуга оид
10:37 / 13.05.2026
Зироат Мирзиёева «Инсон учун» фестивалида ижтимоий лойиҳалар тақдимоти билан танишди
08:18 / 05.05.2026
Зироат Мирзиёева Малайзия қироличаси билан учрашди
14:51 / 22.04.2026
ЖССТ раҳбари Зироат Мирзиёевани болалар саратонига қарши курашда етакчи деб атади
17:38 / 22.12.2025