Жаҳон | 22:18 / 25.11.2017
13797
2 дақиқада ўқилади

Ҳаводан сув олишга имкон берувчи қурилма тақдим қилинди

Фото:hi-news.ru

Айни вақтда ичимлик суви захираларининг камайиб кетаётшани ҳақидаги масала кўп кўтарилмаётан бўлса-да, бироқ чучук сув манбалари секин-аста тугаб бормоқда. Шу сабабли кўп компаниялар сувни олишнинг “муқобил” ечимларини топиш билан шуғулланмоқдалар. Бундай фирмалардан бири АҚШнинг ZeroMassWater компанияси бўлиб, у ҳаводан сув олувчи уй тизимини тақдим қилди.  

Тизим негизида ташқари кўринишидан қуёш панелларидан фарқ қилмайдиган қуёш гидропанеллари ётади. Қуёш гидропанеллари вентиляторлар ёрдамида ҳаводан намликни сўриб олувчи махсус материалга ҳавони йўллаб, ундан ўтказади. Шундан кейин олинган сув гидропанеллар остида жойлашган резервуарга тушади. Бу ерда у дистилланган сувга яқин ҳолатгача тозаланади. Шундан кейин сув микроэлементлар билан бойитилади ва у истеъмолга яроқли ҳолга келади. Бундан ташқари, гидропанелларда стандарт қуёш элементи бўлиб, у барча ички элементларни энергия билан таъминлайди. Бир дона ZeroMassWater қурилмаси кунига 5 литр сув ишлаб чиқаради.

Бироқ бундай қурилма анча қиммат туради. Унинг бир комплекти нархи 2 минг доллар туради ва ўрнатишга яна 500 доллар сарфлашга тўғри келади. Бу қурилманинг илк нусхалари ҳозирда Ливан, Эквадор, Иордания, Филиппин, Мексика, БАА, Буюк Британия ва АҚШда синовдан ўтказилмоқда.

Қурилмани яратганлар уни 2018 йил январда Лас-Вегасда ўтадиган CES 2018 кўргазмаси доирасида намойиш қилишни режалаштиришмоқда. 

Мавзуга оид