Миржалол Қосимов: «Локомотив»га қарши ўйин расмий машғулот бўлди»
Олий лига 30-туридан ўрин олган «Локомотив» ва «Бунёдкор» жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг «қалдирғочлар» бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйин борасидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Фотожамланма. «Локомотив» дербида «Бунёдкор»ни енгди ва чемпионликни нишонлади
«Локомотив»ни бугунги ғалаба ва Ўзбекистон чемпиони бўлгани билан табриклайман. Бугун иккала жамоада ҳам руҳий жиҳатдан босим йўқ эди. Ҳамма ўз вазифасини бажарди. Бугунги ўйинда футболчиларга имкон қадар мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатишни ва жароҳат олмасликни уқтиргандик. Чунки 4 декабрда бизни кубок финали кутиб турибди. Бу ўйинни йил ўйини деб атаган бўлардим. Бугун вазият ва голларга бой ўйин бўлди.
Жароҳат футболнинг бир қисми. Шаҳзод суст ҳаракат қилгани учун уни алмаштираётгандим. Ундан олдинроқ эса, Достон Ҳамдамов алмаштирмоқчи бўлгандим. Аммо Гадоев майдонни тарк этди. Гадоевнинг аҳволи борасида аниқ маълумот олишнинг ҳозирча имкони бўлгани йўқ. Эртага унинг аҳволини билиб оламиз. Унинг кўзига эътибор берганимда жароҳат жиддий эмасдек туюлди.
Бугун 3 марказий ҳимоячи билан ҳаракат қилдик. Чунки бу каби ўйинларда ҳар хил схемаларни синаб кўрдик. Бу «Локо»ни чалғитиш эмас, балки учрашувни расмий машғулот бўлди десак, ҳам бўлади. Шундай ўйинларда тактик усулларни синаб олиш мумкин бўлади», дея гапириб ўтди Қосимов.
Мавзуга оид
08:00 / 09.09.2024
Бунёдкор шоҳкўчасида 27 ёшли ҳайдовчи уриб юборган пиёда вафот этди
13:11 / 02.04.2024
«Бунёдкор» Ривалдо ва Денилсон ишида бир неча йиллик келишувга эришилганини эълон қилди
21:00 / 02.03.2024
Яширинча хусусийлаштириш, метан-шохобчадаги воқеа ва ёшларга янги имконият — ҳафта дайжести
14:37 / 27.02.2024