Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миср президенти теракт сабабли Уммонга сафарини бекор қилди
Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий Синай яриморолидаги теракт сабабли Уммонга расмий сафарини кейинги қолдирди. Ас-Сисийнинг сафари 26 ноябрдан бошланиши керак эди. Бу ҳақда Мисрнинг “Ал-Аҳром” газетаси ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда. Маълум қилинишича, сафар кейинроқ амалга оширилади.
25 ноябрда Миср президенти Ар-Рауд масжидида ҳалок бўлганлар хотирасига ёдгорлик барпо этиш ва уч кунлик мотам эълон қилишга кўрсатма берган.
24 ноябрда ҳарбий кийимда бўлган террорчилар Шимолий Синай вилоятидаги энг йирик масжид ҳисобланган Ар-Рауд ёнига 5 та жипда келиб, масжидда жума намоз вақтида портлаш содир этишган, сўнгра масжиддан саросимада югуриб чиқаётган одамларни ўққа тутишган. Босқинчилар 25-30 киши бўлган. Масжидда бу вақтда 500 га яқин намозхон бўлган. Гувоҳларнинг айтишича, террорчиларда ИШИДнинг қора байроқлари бўлган.
Охирги маълумотларга кўра, теракт оқибатида 300 дан кўпроқ киши ҳалок бўлган, 130 киши жароҳатланган.
Мавзуга оид
16:46 / 24.05.2026
Покистонда теракт оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
16:40 / 20.04.2026
Киевдаги теракт вақтида полициячилар ёш болани ташлаб, қочиб кетди. Тафсилотлар
09:06 / 19.04.2026