Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда барча давлат хизматчилари қирғиз тилини билишлари шарт қилиб қўйилди
Қирғизистонда 2019 йилдан барча давлат хизматчилари қирғиз тилини таянч (бошланғичдан юқори) даражада билишлари шарт қилиб қўйилди. Мамлакат бош вазири Сапар Исаков бу ҳақдаги тегишли қарорни имзолади.
Ҳукумат қарорига кўра, давлат ва муниципал хизматчилар, юқори, бош маъмурий лавозимларни эгалловчилар давлат тилини қуйидагилардан паст бўлмаган даражада билишлари шарт:
таянч даража (А2) – 2019 йилдан;
ўрта даража (В1) — 2020 йилдан;
ўртадан юқори даража (В2) — 2021 йилдан.
2018 йил 1 мартдан барча давлат ва муниципал хизматчилар давлат тилини эгаллаганлик бўйича мажбурий синовдан ўтказиладилар.
Давлат хизматчиларининг қирғиз тилини тегишли даражада эгаллаганликлари 2019 йил 1 январдан баҳолана бошланади.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026