Тошкент вилоятида замон талабларига ҳамоҳанг ҳарбий ошхона ишга туширилди
Янгийўл шаҳридаги 62-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчилари экскурсия билан Тошкент вилоятида жойлашган Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисмга ташриф буюришди. Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
Бу ерда ўқувчи-ёшлар ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматчилар учун яратилган шароитлар, таъминот масалалари ва уларнинг хизмат фаолиятлари билан яқиндан танишишди. Экскурсия якунида улар аскар акалари билан янги ишга туширилган ошхонада бирга тушлик қилди.
Қайта таъмирланиб, ишга туширилган мазкур ошхона муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларнинг ижтимоий ҳимоясини, жумладан, сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини етказиш ва уларнинг дастурхонини миллий таомлар билан янада бойитишни таъминлайди.
Шу куни ҳарбий хизмат билан боғлиқ бўлган барча жараёнлар ёшларда катта таассурот қолдирди.
Мавзуга оид
16:18 / 15.11.2024
Янгийўлда 5 туп дарахтни кесиб ташлаган шахс табиатга 533 млн сўм зарар етказди
10:00 / 08.10.2024
Янгийўлда қарийб 275 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди
00:26 / 28.07.2024
Янгийўлдаги даҳшатли қотиллик. Ҳодиса жойидан репортаж
18:13 / 27.07.2024