Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик паралимпиячи Таиланд пойтахтида мамлакат байроғини юқорига кўтарди
2017 йил 25-27 ноябрь кунлари Таиланднинг Паттая шаҳрида параканоэ бўйича иккинчи Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур чемпионатда 10 давлатдан 100 га яқин паралимпиячи куч синашди. Шулар орасида уч нафар ўзбекистонлик паралимпиячи иштирок этиб, учта олтин медални қўлга киритди.
Жумладан, аёллар ўртасида кечган баҳсда 200 м масофани паралимпия спортчимиз Мирзаева Шаҳноза (00:53.18) натижаси билан барча рақибларидан устун келиб, олтин медални қўлга киритди. Иккинчи ўринни эронлик Шаҳла Беҳрозирад (00:56.39) ҳамда учинчи ўринни япониялик Ёшими Кажи (01:03.68) натижаси билан эгаллади.
Эркаклар ўртасида кечган баҳсларда (М-KL2) синфида 200 м масофани 00:46.12 сонияда сузиб ўтган юртдошимиз Абдулхабибов Азизбек фахрли биринчи ўринни эгаллади. Шу билан бирга яна бир ҳамюртимиз (М-VL3) синфида 200 м масофани 00:58.99 сонияда сузиб ўтган Шерқўзиев Хайитмурод учинчи олтин медални Ўзбекистон ҳисобига қўшди.
Мавзуга оид
10:39 / 24.04.2026
Дунёдаги опий ва героин энг кўп тайёрланадиган жой — гиёҳванд моддалар макони бўлган Олтин учбурчак
12:05 / 20.04.2026
Бедарак йўқолган мовий олмос – таиландлик хизматчи Саудия қироллик оиласининг бойликларни қандай ўғирлаганди?
11:03 / 19.03.2026
Таиланддаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
11:44 / 12.03.2026