Жаҳон | 09:05 / 29.11.2017
19825
2 дақиқада ўқилади

Трамп КХДРнинг ракета синовига фикр билдирди

Фото: © AFP 2017

АҚШ президенти Дональд Трампнинг баёнот беришича, КХДРнинг ракета учириши Американинг Шимолий Корея муаммосига ёндашувини ўзгартирмайди. АҚШ эса бу вазиятни ҳал эта олади. 

"Биз буни ҳал қиламиз. Бу биз ҳал қила оладиган ҳолат", — деган Америка етакчиси. "Ҳеч нарса ўзгармайди", — деган у, АҚШнинг ушбу муаммога ёндашуви ўзгарадими, дея савол берган журналист мурожаатига жавоб берар экан. 

Унинг сўзларига кўра, АҚШ бу муаммога "жуда жиддий ёндашади". "Биз бунга жуда жиддий ёндашамиз", — деб қўшимча қилган Трамп.

Аввал хабар берилганидек, Япония ва Жанубий Корея ҳарбийлари 29 ноябрга ўтар кечаси КХДРнинг ракета учирганини қайд этишди. У Япония соҳилидан 210 км узоқликка келиб тушди. Жанубий Корея ҚК штаб бошлиқлари қўмитасининг маълум қилишича, КХДР учирган ракета 4,5 минг км баландликка кўтарилиб, 960 км узоқликка учган. Дастлабки маълумотларга кўра, Пхеньян қитъалараро баллистик ракета синовини ўтказган. 

 

«АҚШдаги исталган жойга етиб бориши мумкин». КХДР баёнот берди

Мавзуга оид