Ўзбекистон кубоги финали учун чипталар фақат сўраб мурожаат қилганларга берилмоқда — ЎФФ
Ўзбекистон футбол федерацияси Ўзбекистон кубоги финал учрашувига мухлисларнинг мажбурлаб олиб кирилиши ҳақидаги хабарларни инкор этди. Бу ҳақда ташкилот KUN.UZ‘га қилган мурожаатномасида айтиб ўтган.
«Ўзбекистон Кубоги финалида ғолиб чиққан жамоага ОЧЛ плей-офф босқичида иштирок этиш ҳуқуқи (аслида фақатгина «Бунёдкор» ғалаба қозонса, плей-офф йўлланмасини қўлга киритади. «Локомотив» гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритиб бўлган — Tribuna.Uz изоҳи) берилади. Шу сабабли «Бунёдкор» ва «Локомотив» клублари ўртасидаги учрашувга қизиқиш юқори. Финал учрашувига кириш чипталари вилоят футбол федерациялари ва футбол жамоалари, шунингдек корхоналар, ташкилотлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларга уларнинг илтимос ва мурожаатларига кўра бепул тарқатилмоқда», дейилади ЎФФ баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ учрашувни кузатиш учун ОФК президенти келиши муносабати билан ЎФФ олий лиганинг барча клубларига ўз ҳудудидан 500 нафардан мухлис олиб келишни юклагани ҳақида хабарларчиққанди.
Мавзуга оид
13:58 / 06.10.2024
«Андижон» драматик дербида тарихий ғалабага эришди (фотожамланма)
19:43 / 05.10.2024
«Андижон» 120+2-дақиқадаги гол эвазига «Навбаҳор»ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
08:00 / 09.09.2024
Бунёдкор шоҳкўчасида 27 ёшли ҳайдовчи уриб юборган пиёда вафот этди
13:11 / 02.04.2024