Фан-техника | 12:42 / 30.11.2017
16798
2 дақиқада ўқилади

Ахборот технологиялари вазирлиги ишга таклиф этмоқда

Фото: Shutterstock

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ҳамда АКТ соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўлими бошлиғи лавозимига юқори малакали мутахассисларни ишга таклиф этмоқда. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, юқори малакали мутахассисларга рақобатбардош иш ҳақи, ижтимоий пакет ва ўзини намоён этиши учун барча шароитлар яратиб берилади.

Малака талаблари

Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи:

— олий маълумот, АКТ йўналиши бўйича 5 йилдан кам бўлмаган (шундан 3 йили раҳбарлик лавозимидаги) иш стажи;
— АКТ соҳасини яхши билиш ва тушуниш, маъмурий ва корпоратив бошқарув соҳасида тажрибага, ижодий фикрлаш ва масалани ҳал этишга инновацион ёндашиш қобилиятига эга бўлиш;
— Телекоммуникациялар ва ахборот технологиялари соҳасидаги чет эл компаниялари ва халқаро ташкилотларда орттирилган тажриба, шунингдек, хорижий тилларни билиш маъқулланади.

АКТ соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўлими бошлиғи:

— олий маълумот, таълим/бошқарув/иқтисодиёт/молия соҳаларида 5 йилдан кам бўлмаган (шундан 3 йили раҳбарлик лавозимидаги) иш стажи;
— Хорижий олий таълим муассасаларида орттирилган тажриба, шунингдек, хорижий тилларни билиш маъқулланади.

Бўш иш ўринларига талабгорлар ўзлари ҳақидаги маълумот (объективка)ни ва амалга оширган лойиҳалари ҳақидаги қўшимча маълумотларни 2017 йилнинг 20 декабригача қуйидаги манзилга юборишлари керак: Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳкўчаси, 4-уй ёки HR@mitc.uz электрон почтасига. 

Мавзуга оид