Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
13 та ОТМда қатағон қурбонлари хотираси музейлари ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 ноябрдаги 936-сон қарори билан қуйидагиларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифлар маъқулланди:
• Фанлар академиясининг Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи негизида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейини (кейинги ўринларда - Музей);
• Қорақалпоғистонда ва вилоятларда 13 та олий таълим муассасаси тузилмасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Қатағон қурбонлари хотираси музейларини (кейинги ўринларда - ҳудудий музейлар).
Norma.uz’нинг хабар беришича, ҳужжат билан Музей ва ҳудудий музейларнинг асосий вазифалари, фаолият йўналишлари, молиялаштириш манбалари белгиланди, шунингдек уларнинг тузилмаси, Музейнинг устави ва ҳудудий музейларнинг намунавий низоми тасдиқланди.
Тегишли ташкилотларга 2018 йил 1 мартгача ҳудудий музейлар экспозицияларини яратиш, мустамлакачилик ва қатағон даврига оид ҳужжатлар, материаллар ва ашёлар билан тўлдириш топширилди.
Шунингдек 2018-2019 йиллар учун Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантиришда Музейни реконструкция қилиш бўйича ишлар назарда тутилади.
Ҳужжат 2017 йил 25 ноябрдан кучга кирди.
Мавзуга оид
20:14 / 06.05.2026
Олий суд совет даври қатағон қурбонларидан 161 нафарини оқлади
15:32 / 09.04.2026
Президент янгиланган Темурийлар тарихи давлат музейини бориб кўрди
08:56 / 30.03.2026
Италиядаги музейда йирик ўғирлик: уч шоҳ асар йўқолди
15:26 / 04.03.2026