Эфиопиянинг қўлда ишланган пойабзали 50 мамлакатга етказилмоқда
Эфиопиялик 37 ёшли тадбиркор Бетлехем Тилахун дунёнинг 50 мамлакатига қўлда ишланган пойабзални етказиб беради, у 13 йил аввал шу бизнесга старт берган.
Тилахун Аддис-Абебанинг Зенебеворк туманидаги цехда чарм ва истеъмолдан чиққан автомобиль шиналаридан soleRebels бренди пойабзалини ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Бугунги кунда Тилахунга дунёнинг барча бурчакларидан кўплаб буюртмалар келиб тушмоқда.
Уч фарзанднинг онаси бўлган тадбиркор "Анадолу"га аксарият аҳолиси ишсиз бўлган ва қашшоқликда яшовчи Зенебеворкдаги муваффақият тарихи ҳақида сўзлаб берди.
Тилахуннинг сўзларига кўра, у университетни тугатгач, қандай қилиб қўл остидаги материаллар ва усталарнинг ижодий кўникмаларини рақобатбардош маҳсулотга айлантириш ҳақида ўйлаб қолди.
Аёл уни ишлаб чиқишда истеъмолдан чиққан автомобиль шиналаридан ишланувчи анъанавий selate ва barabasso пойабзал моделларига мурожаат қилмаган. "Италия армияси билан кураш олиб борувчи маҳаллий исёнкорлар шундай пойабзал кийишган, шунинг учун ҳам пойабзал русуми soleRebels номини олган", - деди Тилахун.
Тадбиркор аёлнинг сўзларига кўра, у ишлаб чиқаришни 5 нафар уста билан бошлаган, бугун эса унинг ишчилари сони 200 нафарга етган. Компания кенгайиш доирасида яна 200 кишини ишга олишни режалаштирмоқда.
Тилахуннинг айтишича, soleRebels пойабзал бренди бутун дунёда, шу жумладан Африкада ҳам тез танилиб бормоқда. "Биз интернет орқали пойабзалимизни 50 мамлакатга сотамиз. Компания Япония, Сингапур, Тайвань, АҚШ, Греция, Испания, Австралия, Швейцария ва бошқа мамлакатларида ўз дўконларига эга", - деди Тилахун.
Тадбиркорнинг маълум қилишича, мамлакат ичидаги талабнинг ўсиши муносабати билан компания яқин орада янги фабрикани очиш ва унда янги пойабзал моделини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
20:30 / 01.09.2024
Миср Эфиопия қураётган тўғон бўйича БМТ Хавфсизлик кенгашига мактуб йўллади
15:15 / 20.09.2023
Ўзбекистон АҚШга мактаб пойабзаллари етказиб беради
08:23 / 16.09.2022
Хитой Ўзбекистонда чарм-пойабзал соҳасида янги лойиҳаларни ишга тушириши мумкин
20:22 / 24.08.2022