Хитой компаниялари Ўзбекистонда кимё маҳсулотини ишлаб чиқариш бўйича йирик мажмуа қурмоқда
Ўзбекистон марказий қисмидаги энг йирик саноат шаҳри бўлган Навоийдаги “Навоийазот” корхонаси негизида поливинилхлорид (ПВХ), каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш бўйича мажмуа Хитой билан биргаликда қурилади, бу борада тегишли битим имзоланган, деб хабар бермоқда Синьхуа 1 декабрь куни.
Лойиҳанинг пудратчилари Хитойнинг China CAMC Engineering ва HQC Shanghai компаниялари консорциуми, молиялаштиришнинг асосий манбаси эса Хитой Экспорт-импорт банки томонидан берилган имтиёзли харид кредити бўлди.
Умумий қиймати 439,8 миллион доллар бўлган лойиҳа 33 гектар майдонда амалга оширилмоқда ҳамда 36 ойга мўлжалланган. Айни дамда қурилиш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда, уларнинг асосий қисмини жорий йилнинг охирига қадар якунлаш режалаштирилган.
Мажмуа фойдаланишга топширилганидан сўнг йилига 100 минг тонна ПВХ, 75 минг тонна каустик сода ва 300 минг тонна метанол ишлаб чиқаради.
Мавзуга оид
20:06 / 09.10.2024
Кимё бўйича Нобел мукофоти совриндорлари номи эълон қилинди
20:11 / 25.07.2024
Суд “Навоийазот”нинг Рақобат қўмитасига қарши шикоятини рад этди
08:45 / 13.07.2024
“Навоийазот” ҳавога меъёрдан ортиқ ташланмалар чиқаргани аниқланди
15:46 / 11.06.2024