Россиялик миллиардер Ўзбекистондаги энг йирик газ лойиҳасида улуш сотиб олди
Россиялик тадбиркор Андрей Филатовнинг Brighttree Holding LTD компанияси Ўзбекистондаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конини ўзлаштиришни ишлаб чиқиш лойиҳасида Бахтиёр Фозиловнинг Altmax Holding Ltd’да 50 фоизни қўлга киритди. Янги инвесторнинг лойиҳадаги тўғридан-тўғри улуши 37,5 фоизни ташкил этади, деб хабар бермоқда «Коммерсантъ» газетаси.
Конни ўзлаштириш 2017 йилнинг апрелида имзоланган келишув доирасида амалга оширилади. Surhan Gas Chemical Operating Company операторининг қолган акциядорларига Gas Project Development Central Asia AG (Газпромбанк ва «Газпром» ҚК) ҳамда «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АК («Ўзбекнефтегаз» таркибига киради) айланади.
Андрей Филатов Россиядаги йирик темир йўл операторлари Globaltrans ҳамда «Трансойл»да, контейнерли терминаллар оператори Global Ports ва бошқаларда улушга эгалик қилади.
Захиралари тахминан 100 миллиард кубометр бўлган «Мустақилликнинг 25 йиллиги»ни ўзлаштириш қидирувга қадар ишлар ва конни газ-кимё мажмуасини қуриш билан ишлаб чиқишни назарда тутади. Лойиҳанинг умумий қиймати тахминан 5 миллиард долларга тенг, дастлабки босқичда – тахминан 2 миллиард доллар. Бироқ тижорий шартлар кейинроқ мувофиқлаштирилади, дея аниқлик киритган Андрей Филатовнинг вакиллари.
«Бу истиқболли, Ўзбекистондаги энг йирик лойиҳалардан бири, бунинг устига ривожланиш босқичида турибди – у бўйича келишув имзоланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон бугун инвестицияларга барча шароитларни яратмоқда», - дея аниқлик киритди Андрей Филатов.
Мавзуга оид
15:47 / 13.11.2024
Тошкентда экскаватор газ қувурига шикаст етказиши натижасида айрим ҳудудларда газ таъминоти тўхтатилди
13:10 / 10.11.2024
“Баҳордан бошлаб қишга тайёрланамиз” – қиш қаршисидаги фарғоналиклар
11:07 / 07.11.2024
Тадбиркорларга газ бўйича ҳисобланган асоссиз 3,7 млрд сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди
13:36 / 06.11.2024