Ўзбекистон | 16:06 / 01.12.2017
16464
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни байрам билан табриклади

Фото: РИА «Новости»

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни телефон орқали суҳбат чоғида Биринчи президент куни билан табриклади ҳамда мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик ва муваффақиятлар тилади. Бу ҳақда Қозоғистон оммавий ахборот воситалари хабар тарқатди.

Давлат раҳбарлари мунтазам равишда олий даражадаги мулоқотлар кўплаб соҳалар бўйича самарали Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорлигининг гаровига, шунингдек, Марказий Осиёда барқарорликни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни янада кучайтиришнинг муҳим пойдеворига айланганини мамнуният билан таъкидлашди.

Эслатиб ўтамиз, 1 декабрь куни Қозоғистонда республикасининг Биринчи президенти куни нишонланади. Бу кун мамлакатда дам олиш куни сифатида эълон қилинди.

Нурсултон Назарбоев Қозоғистонни республика ташкил этилганидан бери бошқариб келмоқда. У 1991 йил 1 декабрда бўлиб ўтган умумхалқ сайловлари натижалари бўйича мамлакат президентига айланган. Назарбоев уч қизнинг отаси, саккиз набира ва беш нафар эваранинг бобосидир.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид