Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ливиядаги қочқинлар сони расмий рақамлардагидан анча кўпроқ бўлиши мумкин
Ливиядаги қочқинлар сони эълон қилинган расмий рақамлар – 400 мингдан анча кўпроқ, деб айтди Халқаро миграция ташкилоти (IOM) вакили Леонард Дойл.
Дойлнинг айтишича, Ливиядаги қочқинлар сони бир миллионгача етиши мумкин.
IOM вакили 2017 йилда қочқинларни кўнгилли тарзда қайтариш дастури доирасида Ливиядан 14 минг киши самолётларда ўз ватанларига қайтарилганини маълум қилди. Йил охиригача Ливиядан яна 15 минг қочқинни олиб чиқиш режалаштирилган.
2011 йил 17 февралдаги инқилобдан кейин Ливияда сиёсий беқарорлик ҳукм суриб келмоқда. Мамлакатда иккита ҳукумат шакллантирилган: Тобрук шаҳридаги Вакиллар палатаси ва Триполидаги Умуммиллий конгресс. Иккала ҳукумат бўйсунувида қуролли тузилмалар бор.
2015 йил 17 декабрда БМТ воситачилигида Марокашда Ливия бўйича сиёсий келишув имзоланган ва унга кўра Миллий ярашув ҳукумати яратилган.
Мавзуга оид
08:50 / 05.06.2026
ЕИда украиналик қочқинларни ҳимоя қилиш тартиби ўзгариши мумкин
12:19 / 29.05.2026
“Эрон Ливиянинг куни бошига тушишидан қочяпти” — сиёсатшунос
10:24 / 04.04.2026
200 дан ортиқ украин ҳарбийлари Ливияда — суриштирув тафсилотлари
21:19 / 12.03.2026