Жаҳон | 10:12 / 04.12.2017
17798
1 дақиқада ўқилади

Япония қирғоқлари яқинида Ким Чен Ин тасвирланган нишонга эга жасад топилди

Фото: NHK

Япония қирғоқлари яқинида уч кишининг жасади топилди, улардан бирининг кийимида КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг портрети тасвирланган нишон бўлган. Бу ҳақда NHK телеканали хабар бермоқда.

Жасадлар Япониянинг Ямагато префектураси яқинидаги денгиз сувларидан топилди. Шимолий Корея етакчиси тасвирланган нишон ҳалок бўлганлардан бирининг кийими ёқасига тақиб қўйилган.

Барча уч жасадда қутқарув жилетлари ҳам бўлгани айтилмоқда.

Хабар қилинишича, Япония қирғоқлари яқинидаги денгизда бир неча кун аввал ёғоч қайиқ топилган бўлиб, унда одамлар бўлмаган.

Айни дамда юз берган воқеа бўйича суриштирув ишлари ўтказилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид