Жаҳон | 23:37 / 04.12.2017
6766
1 дақиқада ўқилади

Қотил-вакцина: Безгакдан дори эпидемияга олиб келди

Фото: Getty Images

Денге безгаги эпидемиясига қарши дори касалликни енгиш ўрнига вазиятни янада чуқурлаштириб юборди. Филиппинда 9 ва ундан юқори ёшга эга ўқувчиларнинг бу касалликка қарши эмланиши уларнинг саломатлигига фойда ўрнига зиён етказиши мумкинлиги аниқланди. Олимлар вирусга қарши дорининг киритилиши соғайиш тугул саломатликка зиён етказиши мумкинлигини аниқлашди. Бу ҳақда FoxNews хабар бермоқда. 

Француз шифокорлари эмлаш узоқ вақт ижобий самара бермаслигини, эмланганлар касаллансалар, безгакнинг жуда оғир шаклларига учрашлари мумкинлигини маълум қилишди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти БМТнинг тегишли қўмиталари билан бирга шошилинч тарзда тарқатувчиси чивинлар ҳисобланган ушбу касаллик пандемияси олдини олиш бўйича зарур чоралар ишлаб чиқмоқдалар.

Мавзуга оид