Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бельгия прокуратураси Пучдемоннинг экстрадицияси бўйича ишни ёпди
Бельгия прокуратураси 5 декабрда Каталониянинг собиқ етакчиси Карлес Пучдемоннинг Испанияга экстрадицияси бўйича ишни ёпди. Бу ҳақда Брюссель прокуратурасига иқтибос келтирган ҳолда AFP маълум қилди.
Аввалроқ, 5 декабрда Испания олий суди Пучдемон ва Каталония ҳукуматининг 4 нафар собиқ аъзосининг ҳибсга олинишига халқаро ордерни қайтариб олгани маълум бўлган.
Шу муносабат билан Бельгия суди Пучдемон ва унинг сафдошларининг Испанияга топширилиши ўз долзарблигини йўқотганлиги қайд қилинадиган янги йиғилиш ўтказади. Ушбу суд йиғилиши санаси ҳали белгиланмаган.
Испания олий судининг қарори суд сайтида жойлаштирилган. Пучдемоннинг ҳибсга олинишига ордер у Брюсселда бўлганда Мадриддаги миллий суд ҳайъатига келмагандан кейин 3 ноябрда берилганди.
Мавзуга оид
18:49 / 08.07.2026
Трамп НАТОда: Испания билан савдони узиш ва Гренландияни эгаллаш даъвоси
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
20:20 / 21.06.2026
Интерпол ўта йирик миқдордаги фирибгарлик учун қидирувда бўлган шахсларни Ўзбекистонга экстрадиция қилди
15:15 / 16.06.2026