Пенсионер аёлнинг 20 млн сўмлик тилла тақинчоқларини ўмарган набираси ушланди
2017 йил 19 ноябрь куни Бухоро шаҳар ИИБга, Фитрат кўчаси 24-уйда яшовчи, 1943 йилда туғилган нафақадаги М.С. ариза орқали мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг уйига ғайриқонуний равишда кириб, ушбу уйнинг ётоқхонасидаги шкаф ичида бўлган баҳоси 20.000.000 сўмлик бир дона аёллар тилла занжири ва баҳоси 500.000 сўмлик уч дона тилла зиракларни яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билдирган. Бу ҳақда KUN.UZ’га Бухоро вилояти ИИБ хабар берди.
Ушбу ҳолат бўйича олиб борилган суриштирув ишлари давомида жиноятни, Фурқат кўчаси 24-уйда яшовчи, 1998 йилда туғилган, жабрланувчининг набираси Ш.И. содир қилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
11:34 / 06.11.2024
Бухорода 1 млрд сўмдан зиёд электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди
15:04 / 03.11.2024
Бухорода хотинига оғир тан жароҳати етказган шахс қамоқдан озод қилиниб, шартли жазо тайинланди
20:48 / 09.10.2024