Ўзбекистон | 19:58 / 05.12.2017
13422
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Пискент туманида ташкил этилаётган "Кичик саноат зонаси"

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги “Тошкент вилоятида кичик саноат зонасини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ- 3194-сонли ҳамда Пискент туман ҳокимининг 2017 йил 17 августдаги 1563-сонли қарорига асосан ташкил этилган “Пискент кичик саноат зонаси бошқариш дирекцияси” ДУК дирекцияга тегишли бўлган Пискент туман “Култепа” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган собиқ “Пискент туман МТП” АЖнинг 4,71 гектар ер майдони ҳамда бино иншоотларига тадбиркорлик субъектларини ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун жойлаштиришни танлов асосида амалга оширилишини маълум қилади. Кичик саноат зонасида 12 та саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳалар қабул қилинади.

Кичик саноат зоналари иштирокчилари учун белгиланган имтиёзлар (ПҚ-2973, 18.05.2017)

-КСЗ ҳудудидаги ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари тадбиркорлик субъектларига узоқ муддатли 10 йиллик ижарага, кейинчалик бизнез-режани бажариш, иш ўринлари яратиш ва сақлаш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан эгалик қилиш ҳуқуқини бериш;

-КСЗ ҳудудида жойлашган давлат кўчмас мулкидан фойдаланиш учун ижара тўлови “0” қийматда;

- ташкил этилаётган КСЗда иштирок этувчи ташкилотларни хўжалик юритувчи субъектни КСЗ ҳудудида жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан, икки йил муддатга юридик шахсларга солинадиган мулк солиғи ва фойда солиғи, шунингдек, ягона солиқ тўловидан (солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаётган субъектлар учун) озод қилинсин.

-Ушбу имтиёзлар КСЗ иштирокчилари томонидан энг кам иш ҳақининг 3000 бараваридан кам бўлмаган миқдорда инвестиция киритилгандагина тақдим этилади;

-КСЗ иштирокчисининг йиллик тушуми энг кам иш ҳақининг 2000 бараваридан кам бўлса, ушбу имтиёзлар бекор қилинади, уларни тегишли ҳисобот йили учун қонунчиликда белгиланган тартибда тўлаш мажбурияти тикланади; ушбу имтиёзларнинг амал қилиш муддати ишлаб чиқарилган маҳсулот умумий ҳажмининг камида 30 фоизи экспортга реализация қилинганда яна икки йилга узайтирилади.

Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили шахсан ёхуд почта орқали танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатда танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда икки нусхада буюртманома тақдим этади:

-Танловда қатнашиш истаги билдирилган ариза;

-Нодавлат юридик шахслар учун давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

-Ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;

-Шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

-Икки нусхадаги муҳрланган конвертга солинган танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган танлов таклифи, унда қуйидагилар бўлиши керак:

-Режалаштирилаётган ишлаб чиқариш маҳсулоти номи, миқдори, тури ҳамда экспорт қилиш миқдори;

-Яратиладиган янги иш ўрни ҳамда кичик саноат зонасида ишлаб чиқариш фаолияти бошлангач қўшимча қайта яратиладиган иш ўрни.

-Режалаштирилаётган инвестиция лойиҳаси ҳажми;

-Лойиҳанинг молиялаштириш тўғрисидаги маълумотлар, ўз маблағлари ҳисобидан, шунингдек, кредит ресурслари (тасдиқланган тармоқ жадвали);

-Лойиҳани амалга ошириш режаси ва ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаш муддати;

-Лойиҳа амалга ошириш учун электр энергияси, сув таъминоти, газ таъминоти ва бошқа коммунал хизматлари талаб этиладиган қуввати. 

-Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Мурожаат учун манзил: 111400, Тошкент вилояти, Пискент тумани, А.Темур кўчаси, 138-уй “Пискент кичик саноат зонасини бошқариш дирекцияси” ДУК.

Маълумот учун телефонлар: 0-370- 54-51-860 (+99898) 364-09-07, (+99895) 513-95-92, (+99894) 944-77-44, (+99899) 825-33-60,

Танловга марҳамат қилинг!

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид