Афғонистон президентига Бухорода фахрий доктор мақоми берилди
Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Бухоро давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Мазкур университет мамлакатимиздаги йирик билим масканларидан биридир. Ундаги 8 факультетда 7 мингдан зиёд талаба ва магистр таълим олмоқда.
Афғонистон Президенти университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳузурида маъруза қилди.
Муҳаммад Ашраф Ғанига Бухоро давлат университети фахрий доктори унвони берилгани тўғрисида диплом топширилди.
Дунё илм-фани ва ислом оламида катта ўрин тутган Бухорои шарифни зиёрат қилиш орзуим эди. Муҳтарам Президент Шавкат Мирзиёевга бу имкониятни яратиб бергани учун самимий миннатдорлик билдираман. Ўзбекистон заминидан Имом Бухорий ва Имом Термизий каби буюк алломалар етишиб чиққан. Бу ерда таълим олаётган ёшлар мана шундай боболарига муносиб бўлиб вояга етишмоқда, деди Президент Муҳаммад Ашраф Ғани.
Афғонистон раҳбари университетнинг Фахрий меҳмонлар китобига дастхат қўйди.
Мавзуга оид
07:50 / 21.09.2024
Ўзбекистонда 263 дона қадимий тангани Туркияга яширинча олиб кетаётган шахс ушланди
13:54 / 10.09.2024
2025 йил сентябр ойида Бухоро биенналеси ташкил этилади
20:34 / 31.08.2024
“Аввало ўзбек тилида ёзилсин” — Бухорода реклама баннерлари ва лавҳалар нега олиб ташланяпти?
07:32 / 20.07.2024