Обаманинг твити Twitter’даги энг оммавий хабар бўлди
АҚШнинг собиқ президенти Барака Обаманинг твити жорий йилда Twitter’да энг кўп “лайк” олган твит бўлди. Бу ҳақда Twitter статистикасига иқтибос келтирган ҳолда USA Today нашри хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, фойдаланувчилар бир-бирлари билан энг кўп бўлишган твитлар ўнталигидан Обаманинг учта твити, фойдаланувчиларга кўпроқ ёққан твитлар ўнталигидан унинг иккита твити ўрин олди.
Обаманинг 13 августдаги твити 4,6 млн лайк олган, у билан 1,7 млн марта бўлишишган. Обама бу твитида “Ҳеч қайси бир одам танаси ранги, келиб чиқиши ёки дини туфайли бошқа одам томондан ёмон кўрилувчи бўлиб туғилмайди”, деб ёзган.
Шунингдек, етакчи твитлар орасидан қўшиқчи Ариана Гранде ва Linkin Park гуруҳи твитлари ўрин олган.
Нашрнинг таъкидлашича, АҚШ президенти Дональд Трамп твиттерда фаоллигига қарамай, унинг твитлари етакчи ўнталикдан ўрин олмаган.
Бироқ шунга қарамай, Трамп твиттерда энг кўп ёдга олинувчи амалдор бўлди.
Мавзуга оид
09:59 / 07.11.2024
Собиқ президент Обама Трампни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
15:50 / 21.08.2024
«Бу кинони олдин ҳам кўрганмиз». Обама Трампнинг иккинчи муддати хавфидан огоҳлантирди
23:47 / 14.08.2024
Х ижтимоий тармоғи ноқонуний ишдан бўшатилган ходимига 550 минг евро компенсация тўлайди
14:59 / 26.07.2024