Жамият | 09:15 / 06.12.2017
5307
2 дақиқада ўқилади

“Тозалаш-Антитеррор”: Тошкентда 5,1 млн сўмни ўғирлаган 2 шахс ушланди

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган “Тозалаш-Антитеррор” тадбири давомида, 2017 йилнинг 30 ноябрь куни соат 11:00 дан 15:00 га қадар вақт оралиғида муқаддам судланган М.Ж. ва Р.Г. ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Чилонзор тумани ҳудудида фуқаро Д.Х.нинг хонадони эшиги қулфини калит танлаш йўли билан очган ҳолда ғайриқонуний равишда кириб, 5.120.000 сўмлик мол-мулкини ўғирлаб, жиноят содир этилган жойдан яширинганликлари аниқланган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари (ўғирлик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. 

Фото: Guvd.uz

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.  

Мавзуга оид