Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Туркманистон давлат чегараларини делимитация қилиш масалаларини муҳокама қилди
2017 йилнинг 1-6 декабрь кунлари Тошҳовуз шаҳрида (Туркманистон) Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссия ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ ахборот хизмати хабар берган.
Музокаралар давомида 2017 йилда олиб борилган дала ишларининг натижалари сарҳисоб қилинди. Учрашувлар чоғида демаркация ишини жадаллаштириш, келгуси йилда йиғилишларни ва дала ишларни фаоллаштиришга келишиб олинди.
Учрашув якунига кўра Баённома имзоланди. Музокаралар анъанавий дўстлик ва ўзаро англашув муҳитида ўтди.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
18:14 / 28.05.2026
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги битим ратификация қилинди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
20:50 / 17.04.2026