Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Британия Европа Иттифоқидан чиқиш учун 45 млрд евро тўлайди
Фото: Getty Images
Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиқиш учун 35-39 млрд фунт стерлинг (40-45 млрд евро) тўлайди. Бу ҳақда Буюк Британия ҳукумати расмий вакилига иқтибос келтирган ҳолда Sky News телеканали хабар берди.
“Биз тўланадиган маблағ 35-39 млрд фунт стерлинг бўлишини кутмоқдамиз. Биз бунга ўз мажбуриятларимизни ҳалол ҳал қилишдек қараймиз. Биз ҳамиша агар мажбуриятларимиз бўлса, уни бажарамиз, деганмиз”, деб айтди расмий вакил.
Ушбу миқдор Буюк Британия молия вазирлиги ишчи гуруҳлари ва Европа Иттифоқининг Brexit бўйича координатори Мишель Барньенинг техник учрашувида келишилган.
Аввалроқ Барнье томонлар Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиши бўйича музокараларда кейинги босқичга ўтиш учун анча силжишга эришишганини маълум қилганди. Brexit бўйича кейинги музокаралар босқичи савдо ва хавфсизлик масалаларини ҳал қилишни кўзда тутади.
Мавзуга оид
13:10 / 21.02.2026
Стармер Трампга йўқ деди: АҚШ Эронга ҳужумда Британия базаларидан фойдаланолмайди
10:56 / 21.02.2026
“Чақиришса, Британия дарҳол ёрдамга келади” – Стармер ва Ляйен Европани курашга тайёр туришга чақирди
17:20 / 20.02.2026
Британия қиролининг укаси қўлга олиниши: бу ҳақда нималар маълум?
16:49 / 19.02.2026