Жамият | 12:29 / 09.12.2017
10203
2 дақиқада ўқилади

Ижарада турган аёл ўзи яшаб келган хонадонни тунаб кетди

Фото: Photl

Бухоро шаҳар ИИБга Жондор тумани, Далмун ҚФЙ, Хўжаобод қишлоғида яшовчи, уй бекаси Ж.Қ. ариза билан мурожаат қилиб, унга тегишли бўлган,  Бухоро шаҳар, Т.Фароғий кўчаси 4-уй,  12-хонадондан баҳоси 1.700.000 сўмлик “LG” русумли музлатгич ва бир дона баҳоси 1.100.000 сўмлик “LG” русумли телевизорлари ўғирлаб кетилганлигини билдиради. Бу ҳақда KUN.UZ’га Бухоро вилояти ИИБ хабар қилди.

Ходимлар томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида аниқланишича, ушбу жиноятни Ж.Қ.нинг хонадонида ижарада яшаб келган, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Оҳангарон кўчаси 2 “а”-уй, 38-хонадонда яшовчи, 1984 йилда туғилган, муқаддам фирибгарлик жиноятларини содир этганлиги учун судланган, якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланиб келаётган Д.Ҳ. содир қилганлиги аниқланди. 

“Тузини еб тузлиғига тупурган” аёл жабрланувчига жами 2.800.000 сўм миқдорда моддий зарар етказиб ўғрилик жиноятини содир қилганлиги учун яна такроран қонун олдида жавоб берадиган бўлди. Унга нисбатан  Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид