Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Конгода ҳужум оқибатида БМТнинг 12 нафар тинчликпарвар аскари ҳалок бўлди
Конгода қуролланган гуруҳнинг ҳужуми оқибатида 12 нафар танзаниялик тинчликпарвар аскари ҳалок бўлди. Бу ҳақда 8 декабрда БМТ матбуот хизматида маълум қилинди.
Ҳужум Конгонинг шарқида жойлашган Шимолий Кивуда содир этилган.
Ҳужум оқибатида, шунингдек, Конго қуролли кучларининг 5 аъзоси ҳалок бўлган. Камида 40 нафар тинчликпарвар аскари яраланган, улардан 4 нафарининг аҳволи оғир дея баҳоланмоқда.
БМТ бош котиби Антониу Гутерреш бу йўқотишларни тинчликпарвар миссиясининг янги тарихидаги энг катта йўқотиш деб атади ва Конгони бу ҳужумни тергов қилишга чақирди.
“БМТнинг тинчликпарвар аскарларига атайлаб ҳужум қилиш номақбулдир ва ўзидан ҳарбий жиноятни акс эттиради. Мен Конго ҳукуматидан бу воқеани тергов қилишни ва зудлик билан айбдорларни жавобгарликка тортишни сўрайман. Бу ёки бошқа ердаги бундай ҳужумлар учун жазоланмасликка йўл қўйиб бўлмайди”, деб айтган Гутерреш.
Мавзуга оид
20:49 / 06.06.2026
Конгода Эбола вирусини юқтириш ҳолатлари сони 450дан ошди
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:54 / 24.05.2026
Конгода Эбола эпидемияси сабабли авиақатновлар тўхтатилди
21:30 / 19.05.2026