Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Конго ДР собиқ президенти Кабила сиртдан ўлим жазосига ҳукм қилинди
Конго Демократик Республикасининг собиқ президенти Жозеф Кабила давлатга хиёнат ва ҳарбий жиноятларда айбдор деб топилди. 54 ёшли сиёсатчининг қаерда эканлиги номаълум.
Фото: Moses Sawasawa/AP Photo/picture alliance
Конго Демократик Республикаси (КДР) Ҳарбий суди собиқ президент Жозеф Кабилани сиртдан ўлим жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда 30 сентябр, сешанба куни халқаро ахборот агентликлари хабар берди.
КДР пойтахти Киншасадаги суд мажлисида иштирок этмаган ва адвокат томонидан ҳимояланмаган 54 ёшли Кабила уруш жиноятлари, давлатга хиёнат ва инсониятга қарши жиноятларда айбдор деб топилди. Иш унинг КДР ҳукумати ва тутси этник озчилиги манфаатларини ифодаловчи ҳамда қўшни Руанда ҳарбийлари томонидан қўллаб-қувватланадиган "23 март ҳаракати" (М23) исёнчи гуруҳи ўртасидаги можародаги роли билан боғлиқ.
Январ-феврал ойлари орасида М23 исёнчилари мамлакат шарқида кенг кўламли ҳужумларни амалга ошириб, Руанда билан чегара бўйлаб кенг ҳудудларни тор-мор келтирилган Конго армиясидан қайтариб олди. КДРнинг амалдаги президенти Феликс Чисекеди Кабила ушбу гуруҳнинг ташкилотчиси эканлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
23:49 / 16.07.2025
«Барселона» дунёнинг энг қашшоқ давлатидан 44 миллион евро олади
14:55 / 28.06.2025
Конго ДР ва Руанда Вашингтонда тинчлик шартномасини имзолади
17:01 / 19.04.2025
Конгода кема ҳалокати оқибатида 148 киши ҳалок бўлди
18:58 / 09.03.2025