Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
QR-код Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойлари тўғрисида 12 тилда маълумот беради
Жорий йилнинг 6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги ҳамда «Tehno Dargoh» МЧЖ ўртасида уч томонлама келишув меморандумини имзоланди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу меморандумга кўра Ўзбекистоннинг SMART туризм мамлакати сифатида халқаро туризм бозоридаги имижини ошириш ва сайёҳларга қулайлик яратиш учун IT-технологияларидан фаол фойдаланиш мақсадида томонлар "VERUM QR" қўшма лойиҳасини амалга оширишнинг амалий босқичини бошлади.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.Абдуҳакимов «замонавий сайёҳ ўзига керакли маълумотни олишда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, биринчи навбатда, смартфонлардан фойдаланишга ўрганиб қолган. Ҳозирги кунда жаҳонда SMART туризм концепцияси жуда ҳам ривожланиб бормоқда, Ўзбекистонда эса бу технология илк бора QR-кодлар ёрдамида сайёҳларга тақдим этилмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида сайёҳ QR-код тасвирига ишора қилган ҳолда бир неча сониядан сўнг ўз смартфонига 12 та тилда осон ва қулай кўринишда Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойлари ҳақидаги барча маълумотни қабул қилиб олади. Шу билан бирга фойдаланувчиларга нафақат сайёҳлик объектлари ҳақида, балки энг яқин меҳмонхоналар, ресторанлар, санъат галереялари ва бошқа архитектура ҳамда тарихий ёдгорликлар ҳақида ҳам маълумот берилади», деб таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва «Tehno Dargoh» масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлигида амалга оширилган дастлабки иш натижалари Хива шаҳрида синов тарзида ишга туширилган эди.
Бундан ташқари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бир қанча IT-компаниялар билан ҳам SMART туризмнинг бошқа технологияларини жорий этиш юзасидан ҳамкорликни йўлга қўйган. Шунингдек, «Ўзбекистон Ҳаво йўллари» ва «Ўзбекистон темир йўллари» билан самолёт ёки поезд жўнашидан 24 соат олдин интернет орқали электрон чипталар ҳамда электрон рўйхатдан ўтиш платформасини жорий этиш борасида ҳам ишлар олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026