Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бадавлат оила фарзандларининг ихтирочи бўлиш имкони 10 карра кўп экани аниқланди
Бадавлат оилаларда дунёга келган болаларда ихтирочи бўлиш имкони ўртаҳолдан паст даражадаги оила фарзандларига нисбатан 10 карра кўп экан. Стэнфорд, Гарвард, MIT ва АҚШ Молия вазирлиги иқтисодчилари ўз тадқиқоти асносида шу ҳақида маълум қилишди. Маълум бўлишича, демографик гуруҳлар орасида ихтирочилар сонига доир катта номутаносиблик мавжуд ва бу фақат молиявий тенгсизликка тааллуқли эмас. CNBC шу ҳақида хабар берди.
Оқ танли болаларнинг ихтирочи бўлиш эҳтимоли қора танлиларга нисбатан уч карра кўп. 40 ёшли ихтирочиларнинг бор-йўғи 18 фоизигина — аёллар. Ривожланишнинг ҳозирги босқичида гендер тенгликка етишиш учун 118 йил керак бўлади. Агар аёллар ва қора танлилар, шунингдек ночор оилалардан чиққан болалар ҳам бадавлат болалардаги дастлабки шароитларга эга бўлишганида эди, ихтирочилар сони тўрт баробарга ошар эди.
Бўлғуси касбга, айниқса, атроф-муҳит кучли таъсир кўрсатар экан. Ихтирочилар орасида яшовчи болалар ҳам катта эҳтимол билан техник олийгоҳларга ўқишга киришади. Яъни, оила ва атрофдаги одамлар бола қобилиятларининг ривожланишида ҳал қилувчи роль ўйнайди.
Иқтисодчилар ҳатто 1,2 миллион ихтирочининг (1996 йилдан 2014 йилга қадар патентга ариза топширган кишилар) маълумотларини ҳам таҳлил қилиб чиқишди ва оилавий муҳит ҳатто ихтиро турига ҳам таъсир кўрсатишини аниқлашди. Масалан, Кремний водийсида улғайган болалар кейинчалик компьютерлар билан боғлиқ турли девайслар яратиш билан шуғулланишади. Юқори технологик тиббий ускуналар ишлаб чиқарилувчи Миннеаполисда яшовчи болалар эса, келгусида айнан шу соҳага доир патентларга ариза беришади. Тадқиқотчилар агар шу болаларнинг ота-оналари бошқа шаҳарга кўчиб кетишганида эди, бу уларнинг ихтирочи бўлиш имконини 17 фоизга туширарди, дея ҳисоблашмоқда.
Шубҳасиз, атроф-муҳит жуда муҳим роль ўйнайди: бадавлат оилалар болалари муайян даҳаларда истиқомат қилишади, маълум бир мактабларга қатнашади, сўнг муайян олий ўқув даргоҳларида таълим олишади ва охир-оқибат яхши ҳақ тўланувчи ишга жойлашишади — Стэнфорддаги тадқиқотлар бу далилларни тасдиқлади. Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, бунда ўқитувчилар (ота-она ёки уларнинг дўстлари) катта ўрин тутади, улар ўзлари мисолида ёшларга илҳом бахш этишади ва келгусида уларнинг касб танлашига таъсир ўтказишади.
Тадқиқот, шу тариқа асосий саволга жавоб беради: "Қандай қилиб давлат миқёсида илм-фанга бўлган қизиқишни ошириш мумкин?". Ҳукумат одатда техник университетларни молиялаштиришга ва солиқ имтиёзларини яратишга катта эътибор қаратади. Бироқ АҚШнинг етакчи олийгоҳлари олимларининг фикрича, ментор дастурлар ривожига маблағ ажратиш ундан-да кучлироқ таъсир кўрсатган бўларди.
Мавзуга оид
18:13 / 28.08.2025
Жиззахда ота фарзандларига зўравонлик қилди
21:43 / 07.04.2023
Инсон ҳуқуқлари фаоли Ўзбекистонда болалар зўравонлиги камаймаётгани сабаблари ҳақида гапирди
11:34 / 07.04.2023
Жиноятга айланган “оилавий зўравонлик”, жазоси оғирлаштирилган жинсий тажовуз – аёллар ва болалар ҳимояси кучайтирилади
10:53 / 18.03.2023