Жаҳон | 07:55 / 11.12.2017
5908
1 дақиқада ўқилади

Европада кузатилаётган ёмон об-ҳаво транспорт алоқасини издан чиқарди

Фото: 9news.com

Охирги 4 йил ичидаги энг кучли қорлар Буюк Британияда кўплаб авиарейсларнинг бекор қилиниши ёки ушланишига олиб келди. Лондондаги Хитроу аэропорти ёпилмаган бўлса-да, ундан рейслар катта кечикиш билан амалга оширилмоқда. Ҳукумат мамлакат автойўлларида кўплаб авариялар юз бераётгани, бир қатор туманларда электр узатишда муаммолар вужудга келганини маълум қилган.

Германиянинг Франкфурт шаҳрида қор ва совуқ ҳаво туфайли 300 дан кўпроқ авиарейс бекор қилинган, Дюссельдорф аэропорти 4 соатга ёпиб қўйилган. Ғарбий Рейн-Вестфалия ерида поездлар ушланиши кузатилган. Улардан бир қисми бошқа пунктларга жўнатилган.

Францияда кучли шамол туфайли бортида 300 дан кўпроқ йўловчи бўлган паром Кале портида саёзликка ўтириб қолган. Ҳеч ким жабрланганмаган, бироқ гавандан кемалар чиқиши ва киришида қийинчиликлар юзага келган. 

Кучли ёмғирлар туфайли Корсика оролидаги аэропортларни ёпишга тўғри келган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид