Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нью-Йоркдаги портлашнинг янги тафсилотлари маълум бўлди (видео)
Фото: The New York Post
Нью-Йоркдаги Манҳэттен даҳасида 42 ва 8-авенюлар кесишмасида, Порт Ауторити автовокзали олдида портлаш содир бўлди.
Полиция маълумотига кўра, портлаш йўловчилардан биридаги қўлбола бомба портлаб кетиши туфайли содир бўлган, бу портлашдан фақат унинг ўзи жароҳатланган. У айни вақтда полиция томонидан қўлга олинган.
У портлашни қасддан содир этгани ёки портловчи қурилма масофадан туриб бошқарилгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Айрим гувоҳлар бошқа портлашлар бўлгани ҳақида ҳам айтишмоқда.
The New York Post нашри ўз манбасига асосланиб хабар беришича, гумонланувчи сифатида қўлга олинган шахс Бангладешнинг 27 ёшли фуқаросидир. У Бруклинда яшагани, ИШИД тарафдори бўлгани айтилмоқда.

Интернетда портлаш рўй берган вақтда олинган видео пайдо бўлди.
Мавзуга оид
14:52 / 19.02.2026
Париждаги сўл партия офиси портлаш таҳдидидан сўнг эвакуация қилинди
09:58 / 12.02.2026
Андижонда кўп қаватли уйда газ портлади
11:16 / 31.01.2026
Бухорода кўп квартирали уй портлади
12:07 / 06.01.2026