Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ов давом этади». Хитойда жуда катта амалдор порахўрликда гумонланмоқда
Хитой Юқори халқ прокуратураси Чунцин шаҳри партия қўмитаси собиқ котиби, Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси сиёсий бюроси собиқ аъзоси Сунь Чжэнцайга нисбатан жиноий иш қўзғади ҳамда дастлабки терговни бошлади. У поралар олишда гумонланмоқда.
Бу ҳақда «Синьхуа» прокуратура баёнотига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Таъкидланишича, прокуратура гумонланувчига нисбатан «мажбурлаш чораси»ни ҳам қўллаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 октябрь куни Хитойда коррупция билан курашувчи энг асосий амалдор лавозимини тарк этиши хабар берилганди. Си Цзиньпиннинг муҳим иттифоқчиси, мамлакатда коррупцияга қарши кампанияга раҳбарлик қилган Ван Цишань Хитой Коммунистик партияси марказий қўмитаси янги таркибидан жой олмаганди.
Мавзуга оид
21:17 / 07.06.2026
Хитой дунёдаги энг йирик астрономия марказини қуришни режалаштирмоқда
08:04 / 06.06.2026
Сунъий йўлдошлар Хитойнинг ноодатий сувости кемасини аниқлади
08:35 / 05.06.2026
Ўзбекистонда Хитойнинг янги интернет провайдер зоналари пайдо бўлади
08:22 / 05.06.2026