Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарё вилоят ҳокими бир йиллик ҳисоботини жонли эфирда эълон қилади
Жорий йилнинг 17 декабрь куни Сурхондарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов соат 19:00дан бошлаб, «Сурхондарё» телеканалида жонли эфирга узатиладиган кўрсатув орқали 2017 йилдаги фаолияти ва келгусидаги вазифалари бўйича ҳисоботи ҳамда халқ билан мулоқоти бўлиб ўтади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати Kun.uz'га хабар берган.
Маълум қилинишича, ушбу санада Эркинжон Оқбўтаевич Турдимовнинг Сурхондарё вилояти ҳокими сифатида меҳнат қилаётганига бир йил тўлади. Шунингдек, якунланиб бораётган йилда амалга оширилган ишлар халққа кенг таништирилиб, келгуси йилда бажарилиши лозим бўлган чора-тадбирлар бевосита мулоқот орқали шакллантирилади. Вилоят аҳолиси ўзини қизиқтирган савол ва мурожаатларини Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясининг 223 43-91; 223 45-97 телефон рақамлари орқали билдириши мумкин.
Бундан аввал, вилоят ҳокими ижтимоий тармоқдаги саҳифасида воҳадошларга очиқ мурожаат йўллаб, унда кундалик турмуш тарзида учраб турган муаммоларни кўтариб чиққан, вилоят ижтимоий-иқтисодий юксалиши учун ўзининг таклиф ва мулоҳазаларини фаол билдириб келаётган юртдошларга миннатдорчилик билдирган. Эркинжон Турдимов айрим мутасадди ва раҳбарлар томонидан мурожаатлар тўлақонли ўрганилмаётгани учун халқдан узр сўраб, шунда вазиятга келгусида таъсирчан услублар орқали ёндашишини таъкидлаб ўтганди.
Мавзуга оид
20:37 / 03.06.2026
Сурхондарёда туғилган тўрт оёқли чақалоқ мураккаб жарроҳлик амалиётидан ўтди
14:58 / 12.05.2026
Судя ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
15:10 / 24.04.2026