Жаҳон | 07:17 / 11.12.2017
3404
1 дақиқада ўқилади

Венесуэлада мухолифат президентлик сайловларидан четлаштирилди

Фото: РИА Новости / Дмитрий Знаменский

Венесуэланинг мухолиф партиялари ва уларнинг етакчилари мамлакатда 2018 йилда ўтиши керак бўлган президентлик сайловларида иштирок этмайдилар, деб маълум қилди Венесуэла президенти Николас Мадуро.

Мадуронинг айтишича, бу қарор мухолифат 10 декабрда муниципал сайловларда иштирок этишдан бош тортгани ва сайловларни бойкот қилишга чақиргани учун миллий таъсис йиғини томондан чиқарилган.  

Мадуро мамлакатнинг асосий мухолиф партиялари – “Адолат барчасидан устун” ва “Халқ иродаси” “бугундан бошлаб бошқа мавжуд эмас” деб эълон қилди.

Хорижий кузатувчилар Мадуронинг бу қарорини ҳокимиятни ўз қўлларида жамлаш ва бўлиб ўтажак сайловларда хавфли рақибларни бартараф этишга уриниш деб ҳисобламоқдалар.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид