Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти неча фоизга ўсиши маълум қилинди
Фото: Getty Images
Ўзбекистоннинг 2017 йилдаги реал ялпи ички маҳсулоти 6,5 фоизга ўсади. Бу ҳақда БМТнинг “Жаҳон иқтисодиёти ҳолати ва 2018 йил учун истиқболлар” деб номланган маърузасида айтилган.
БМТнинг баҳолашича, Ўзбекистон иқтисодиёти 2018 йилда 6,4 фоизга, 2019 йилда 6,1 фоизга ўсади.
Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, Ўзбекистонда 2017 йилда истеъмолчилик нархлари инфляцияси 10,5 фоизга, 2018 йилда 8,1 фоизга, 2019 йилда эса 7,6 фоизга ўсади.
Маъруза муаллифлари МДҲда иқтисодий фаолият фаоллашганини маълум қилишган. Ҳисоботда айтилишича, Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Арманистонда иқтисодиёт жонланмоқда.
Прогнозларга кўра, Марказий Осиё ялпи ички маҳсулоти ўсиши 2017 йилда 2,2 фоизни, 2018 йилда 2,3 ва 2019 йилда 2,4 фоизни ташкил қилади.
Марказий Осиё давлатлари иқтисодиёти пул ўтказмалари оқими ошиши, “Бир камар – бир йўл” ташаббусининг амалга оширилиши, баъзи ҳолларда ривожланишнинг бюджет маблағларидан молиялаштирилиши ҳисобига МДҲнинг қолган давлатларидан тезроқ ўсади.
Мавзуга оид
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
17:29 / 02.05.2026
Ўзбекистон ташқи қарзи 2025 йилда 18 млрд долларга ошди. Бу рекорд кўрсаткич
11:48 / 16.04.2026