Жаҳон | 00:00 / 13.12.2017
10337
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Афғонистонда қўшимча қўшин жойлаштирмоқчи 

Фото: Flickr / U.S. Army / Staff Sgt. Jason Epperson

АҚШ 2018 йил бошида Афғонистонда қўшимча ҳарбийлар бригадасини жойлаштирмоқчи. Бу ҳарбийлар маҳаллий кучларга “Толибон” билан курашишда ёрдам беради, деб айтди АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг бригада генерали Ланс Банч.

“2018 йилда янги бригада Афғонистон хавфсизлик кучларига ёрдам сифатида жойлаштирилади ва янги жанг мавсумига киришаётган афғон кучларига маслаҳат беришимиздаги имкониятларимизни янада кучайтиради”, деб айтган Банс брифингда ва қўшинларни юборишни кейинги йил 1-чорагида амалга ошириш режалаштирилаётгани қўшимча қилган. 

Унинг таъкидлашича, қўшимча кучларнинг жойлаштирилиши ҳақидаги қарор АҚШ маъмуриятининг Афғонистон бўйича янги стратегияси доирасида қабул қилинган.

Аввалроқ АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий маслаҳатчилари сони оширилиши, улар маҳаллий ҳарбийларга ёрдам беришлари маълум қилинганди.

Мавзуга оид