«Ҳали кўрамиз». АҚШ Қрим бўйича баёнот берди
АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг маълум қилишича, Вашингтон «Қрим масаласига ҳали қайтиш» ниятида, деб хабар бермоқда РИА «Новости».
«Биз Қрим масаласига ҳали қайтамиз. Мен биламанки, Россия президенти Владимир Путин бу музокаралар столида муҳокама этилмаслигини аниқ тушунтира билди. Қайсидир паллада бўлади, бироқ ҳозирда биз Украина шарқида зўравонликни тўхтатишимиз лозим. Кўрамиз, биз бунга ечим топа оламизми», - дея маълум қилди у.
Аввалроқ Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Қрим Россия таркибида қолиши ҳамда бу мавзуни «бутунлай ёпилган» деб ҳисоблаш мумкинлигини маълум қилганди.
Қримда 2014 йилнинг мартида референдум бўлиб ўтди, унинг якунларига кўра ярим орол Россиянинг ҳудудий қисмига, Севастополь эса – федерал мақомдаги шаҳарга айланди.
Мавзуга оид
20:20
АҚШдаги ядровий объектлар ва авиабазалар устидан сирли дронлар учиб ўтишни бошлади
16:10
АҚШ РФ ва ХХРни ASEAN давлатлари баёнотини блоклашда айблади
10:09
АҚШнинг Полшадаги янги РҚМ базаси Россия ракеталарини уриб тушира олади
13:07 / 13.10.2024