Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокуратура АҚШ Федерал тергов бюроси билан меморандум имзолади
Ўзбекистон Бош прокуратураси ва АҚШ Адлия вазирлиги ҳузуридаги Федерал тергов бюроси ўзаро англашув меморандумини имзолади, дея хабар бермоқда «Жаҳон» ахборот агентлиги. Имзолаш маросими 4 декабрь куни бош прокурор биринчи ўринбосари Муроджон Азимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг АҚШга ташрифи доирасида бўлиб ўтган.
Меморандум билан қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича тажриба ҳамда ахборот, илғор тергов усуллари ва ушбу соҳада тадқиқотларни олиб боришда назарий ҳамда амалий кўникмаларни чуқурлаштиришнинг замонавий механизмлари бўйича маълумот алмашиш назарда тутилган.
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси маълумотларига кўра, музокаралар чоғида ушбу ҳужжат икки мамлакатнинг тегишли тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликни сифат жиҳатидан янада юқори даражага кўтариши, жиноятчиликка қарши курашишда ва инсон ҳуқуқлари ҳамда асосий эркинликларини ҳимоя қилишда ўзаро ҳамкорликнинг самарадорлигини оширишга олиб келиши қайд этилди.
Мулоқот чоғида кўп йиллар давомида бундай шартноманинг йўқлиги Ўзбекистон ва АҚШ ваколатли органларининг тезкор ҳамкорлигига тўсқинлик қилиб келгани таъкидланди. Ўзаро қизиқиш уйғотадиган бир қатор муҳим хавфсизлик масалалари бўйича алоқаларни фаоллаштириш ва ҳамкорликни кучайтириш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
11:02 / 04.04.2026
Трамп ФТБ директорини ишдан олиш ҳақида ўйламоқда
12:35 / 27.09.2025
Трамп ФТБ собиқ раҳбари Жеймс Комига қарши айблов қўйилишига эришди
22:17 / 21.03.2025
Федерал тергов бюроси ички терроризмга қарши кураш бўлимини қисқартирмоқда
00:40 / 21.02.2025